Ўзбекистон ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлайди

Источник: Мининноваций

24 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон ҳудудида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Музокараларда Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С. Кариев ва “Jurabek Laboratories” компаниясининг вакиллари ҳамда Хитой томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У ҳамда бошқа вакиллар қатнашди.

Хитой томонидан мамлакатда вакцина ишлаб чиқариш учун хомашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажмлари ҳақида дастлабки келишувга эришилди.

«Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ва минтақадаги ўрнини инобатга олган ҳолда қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозага қадар олиб чиқиш мумкинлиги бўйича фикр алмашдилар», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.