Ўзбекистонда 2021-2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди
Президент «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унга кўра, 2021-2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди, деб ёзади UzNews нашри.
Давлат дастурига мувофиқ, 1 сентябрга қадар Марказий банкка, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига ва Давлат персоналлаштириш марказига банкларда жисмоний шахсларга кредит ажратганда биометрик маълумотларни текшириш йўли билан мижозларни идентификациялашнинг замонавий тизимини жорий этиш топширилди.
2022 йил 1 январгача давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида бевосита давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга шикоятларни электрон шаклда юбориш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 сентябргача фуқаролар томонидан коррупция ҳолатлари ҳақида тезкор хабар бериш имкониятини тақдим этиувчи туну-кун ишлайдиган колл-марказни ишга тушириш топширилди.
Шунингдек, ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиладиган Uzbekistan Anti-Corruption Digest ойлик онлайн-журналини таъсис қилиш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, аҳолини «Очиқ бюджет» ва E-anticor.uz платформалари билан таништиришга йўналтирилган кенг кўламли тарғибот тадбирларини ўтказиш учун теле- ва радиоканалларда махсус ижтимоий роликлар трансляция қилинади.
Шарҳлар