Ўзбекистонда 5 ойда 59,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон Республикасида 59,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,2 % га ошган.
2024 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 31 085 тага етган.
Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 7 110 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Улашиш:
Шарҳлар