Ўзбекистонда аёллар муаммоларини ўрганувчи ва ҳал қилувчи модул ишга туширилади

Фото: Сentralasiaprogram.org

Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган муҳим қарор қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради.

2024 йил октябрь ойидан бошлаб xotin-qizlar.uz платформасида аёллар дуч келадиган муаммоларни ўрганувчи ва тизимли равишда ҳал қиладиган модул жорий этилади. Ушбу модул “маҳалла-туман-вилоят-республика” даражасидаги долзарб масалаларни ҳар томонлама аниқлаш ва ҳал этиш имконини беради.

2024 йил 1 октябрга қадар қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:

-муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарурат бўлганида эса, вилоят ёки республика миқёсида ҳам эътиборга олган ҳолда ҳал этиш ва унинг мониторингини таъминлайдиган механизмни жорий этиш.

– модул орқали келиб тушган мурожаатларни тўлиқ ўрганиш ва ҳал этишни таъминлаш учун масъул вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари учун фойдаланувчи (шахсий) ҳисобларини яратиш.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ушбу модул орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш устидан доимий мониторинг бошланади, бу эса ушбу муҳим йўналишдаги ишларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.