Ўзбекистонда амалдорлар 2-9 январь кунлари мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

Daryo

Ўзбекистонда мансабдор шахслар, шу жумладан, туман, шаҳар, вилоятларнинг раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси режали тиббий таътилга чиқди.  Daryo нашрининг хабарига кўра, ушбу таътил мажбурий профилактик тиббий кўрикдан ўтиш учун мўлжалланган.

Раҳбарларни кўрикдан ўтказиш Президент Администрациясининг Тиббиёт бош бошқармасига қарашли иккита марказий клиник шифохонасида ўтказилади.

Ушбу тиббий таътил 2024 йил 2 январдан 9 январгача давом этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.