Ўзбекистонда “БМТ-аёллар” тузилмасининг ваколатхонаси очилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – “БМТ-Аёллар” тузилмасининг ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Томонлар ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик дастурини, жумладан, аниқ лойиҳа ва тадбирларни, хусусан, минтақавий ҳамкорликни қабул қилиш зарурлигини таъкидлашди.
Томонлар, шунингдек, мамлакатда “БМТ-Аёллар” ваколатхонаси очилишини қўллаб-қувватлашди.
Улашиш:
Шарҳлар