Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди

Foto: Financial times

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган (махсус синовларсиз) ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

Мамлакатда дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМларнинг рўйхатини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.