Ўзбекистонда дронлардан фойдаланганлик учун жавобгарлик юмшатилди

Фото: Таможенный комитет

15 март куни Ўзбекистон президенти “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  Қонунни имзолади.

Мазкур Қонун билан учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонунга хилоф равишда ушбу қилмишни биринчи маротаба содир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланиши ўз навбатида, жамиятда ушбу турдаги жиноятлар кўпайишини олдини олишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар оқимини тобора кенгайтиришга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Қонун расмий эълон қилингандан сўнг 3 ой ўтгач кучга киради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.