Ўзбекистонда гиламлар, авто эҳтиёт қисмлар ва шиналарни маркировка қилиш жорий этилади
Ўзбекистон ҳукумати гиламларни маркировка қилишга қарор қилди, дея хабар беради РБК ҳукуматнинг режалари билан таниш манба. шунингдек буни мамлакат давлат солиқ қўмитасининг бош солиқ инспектори Аҳмадбек Файзиев ҳам тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, қўмита бу масалани ишлаб чиқишни «ЦРПТ Турон»га топширган.
«ЦРПТ Турон» кузатув кенгашининг раиси Андрей Кириллов Ўзбекистон ҳукумати учта янги товар тоифасини (шиналар, авто эҳтиёт қисмлар ва гиламлар) маркировка қилиш тизимини жорий этиш имкониятлари ва муддатларини ишлаб чиқиш вазифасини қўйганлигини таъкидлади. – бу шиналар, автоуловлар ва гиламлар.
«Республика вакилларининг маълумотларига кўра, бу соҳаларда қалбаки ва контрафакт маҳсулотлар бўлиши даражаси юқори. Айниқса гилам ишлаб чиқариш соҳаси жуда муҳим – бу, ҳеч муболағасиз, миллий бойлик: ҳар бир ҳудудда ўз ишлаб чиқариш ва бўяш усуллари мавжуд. Гиламлар дунёнинг турли мамлакатларига олиб чиқилади, шу боис бу бозорда тартиб ўрнатиш масаласи жуда долзарб», — деди Кириллов.
Ўтган йили Ўзбекистонда тамаки, пиво ва алкоголли ичимликларни маркировка қилиш бошланганди. 15 апрелдан бошлаб эса – маиший техника маркировка қилинмоқда. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб ушбу товарлар гуруҳини маркировка қилишни йўлга қўйди.
Дори воситалари ва ичимликларни маркировка қилиш бошланиш босқичида турибди(мажбурий равишда 1 сентябрдан бошланади). Шунингдек, куздан ичимлик ва минерал сувлар, шарбатлар ва барча газланган ичимликлар эса келаси йил ёзидан маркировка қилина бошлайди.
Ўзбекистонда 2019 йил август ойида маҳсулотларни маркировка қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тасдиқланганди. Пилот лойиҳа оператори сифатида “CRPT TURON” МЧЖ танланди. Унинг таъсисчиси, қарор матнида кўрсатилганидек, Россияда маркировка қилиш тизимининг оператори “Центр развития перспективных технологий” (ЦРПТ). Унинг асосий эгаси Алишер Усмоновга тегишли USM компанияси (50%), яна 25% «Ростех» Россия давлат корпорациясига ва Almaz Capital компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли.
Шарҳлар