Ўзбекистон-Туркия диалоги

Ўзбекистон-Туркия диалоги

Анқарада Ўзбекистон-Туркия ташқи ишлар вазирликларининг ўзаро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

2014 йил 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вазир ўринбосарлари даражасидаги вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Туркия Республикасига ташриф буюради, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси ҳукумат ва Туркиядаги йирик бизнес вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ва музокараларни ўтказади. Уларда, хусусан, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.  

Айни пайтда Туркия Ўзбекистоннинг энг йирик бешта ташқи савдо шерикларидан бири ҳисобланади. 2013 йилда товар айланмаси $1,347 млрд (+10,5%)ни ташкил этди. Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги 485 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.