Ўзбекистонда HealthBuddy+ чат боти ишга тушди

Бугун ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, COVID -19 бўйича тасдиқланган маълумотлар билан ўз вақтида  танишиш имконини берувчи “ HealthBuddy+” чат ботини Ўзбекистонда ишга туширди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилади.

“Нотўғри маълумотларни тарқатиш – бу COVID-19га қарши курашдаги энг катта муаммолардан бири. Аниқ ва тасдиқланган маълумотларга эга бўлиш имконини берадиган ушбу восита ундан фойдаланувчиларга COVID-19 ҳақида хабардор бўлишга ҳамда вирус ва COVID -19 ваксиналари ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликларига ёрдам беради деб умид қиламиз», – деди Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотиинг Европа минтақавий бюроси ва ЮНИСЕФ нинг Эвропа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси томонидан ишлаб чиқилган “HealthBuddy+” минтақадаги мамлакатларга COVID-19 тўғрисидаги далилларга асосланган ахборот билан танишиш ҳамда миш-мишлар ва нотўғри маълумотлар ҳақида хабар беришда фаол иштирок этиш имконини тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган. У Европа ва Марказий Осиё малакатларининг маҳаллий тилларида таёрланган.

«HealthBuddy + Ўзбекистонда ишга туширилиши коронавирус ва унга қарши вакциналар тўғрисида ишончли манбаларни тақдим этиш орқали бу мавзу атрофида тарқалаётган нотўғри маълумотлар тарқалишини бартараф этиш, ва шу йўл билан COVID-19га қарши чоралар самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган яна бир муҳим босқичдир», – деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс.

“HealthBuddy +” чат боти фойдаланувчиларнинг уларни қизиқтирган саволларга максимал даражада жавоб беришга мўлжалланган. Агар жавоб бўлмаса, мутахассислар гуруҳи ушбу савол бўйича янги маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ чат ботдаги маълумотларни янгилайдилар.

“HealthBuddy + жамоаларга COVID -19 ҳақида аниқ, фойдаланувчилар учун қулай шаклдаги маълумотларни тақдим этиб, қарор қабул қилишда ёрдам берадиган восита бўлади деб умид қиламиз. Охир оқибат, бу жамоаларга оилалар ва болаларни пандемия пайтида ва ундан кейин COVID -19 ва вакциналар тўғрисида нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин», – дейди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Чат бот пандемия билан боғлиқ турли мавзулардаги, жумладан COVID -19 симптомлари, юқиш йўллари, ниқобдан фойдаланиш, жисмоний масофа сақлаш, руҳий саломатлик ва вакцинани ишлаб чиқиш бўйича маълумотларни тўплайди. Вирус ва у билан кураш борасидаги янги маълумотлар чат ботда доимий равишда янгиланиб боради.

HealthBuddy+ ушбу вебсаҳифаларда мавжуд:  www.sanepid.uz

                                                                        www.yumh.uz

Шунингдек Телеграм бот шаклида: @HealthBuddyBot  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.