Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ички бозорга йўналтирилди

FILE PHOTO: A healthcare worker prepares a dose of Sputnik V (Gam-COVID-Vac) vaccine against the coronavirus disease (COVID-19) at a vaccination centre in Gostiny Dvor in Moscow, Russia July 6, 2021. REUTERS/Tatyana Makeyeva/File Photo

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган «Sputnik V» вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.

Бу Ўзбекистонда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилганди.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.  Бугунги кунга келиб 5 226 139 нафар киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.