Ўзбекистонда этноспорт уюшмаси ташкил қилинди
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Миллий этноспорт уюшмаси ташкил қилингани ҳақида эълон қилди. Унга Ойбек Норинбоев раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар беради.
Конференция давомида Жаҳон этноспорт конфедерациясининг раиси Нежмеддин Билол Эрдоган ҳамда туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Улашиш:
Шарҳлар