Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши тадбиркори” мукофоти таъсис этилмоқда
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини тайёрлади. У жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди. Ҳужжатга мувофиқ, мукофот 20 август Тадбиркорлар кунида бизнеснинг энг яхши бешта вакилига топширилади, деб ёзади “Спутник” нашри.
“Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофоти билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида (27 млн сўм) бир марталик устама мукофот пули тўланиши белгиланмоқда.
Мукофотга номзодлар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Жоқарғи Кенесининг раиси томонидан таклиф этилади.
Улашиш:
Шарҳлар