Японияда цунами хавфи эълон қилинди

Фото: газета.ру

Тайвандаги зилзила туфайли, Японияда цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар беради NHK. Мутахассислар уч метр баландликдаги тўлқинлар ҳақида огоҳлантирмоқда.

Тайвань қирғоқлари яқинида юз берган зилзила магнитудаси 7,5 ни ташкил қилган, оқибатда цунами ҳосил бўлиб, Япониянинг Йнагуни оролига етиб борган. Шу муносабат билан Окинава префектурасида цунами хавфи эълон қилинган.

Тайвань Метеорология бошқармаси хабарига кўра, иккита ер ости силкиниши қайд этилган бўлиб, эпицентр 15 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни эрталаб Тайванда кетма-кет зилзилалар юз берди. Улар сўнгги 25 йил ичидаги энг кучли зилзила деб аталмоқда. Камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 97 киши жабрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.