Тайвандаги зилзила акс этган фото ва видеолар пайдо бўлди (фото ва видео)

Фото: BBC

Тайванда юз берган зилзила жараёни ва оқибатлари акс этган фото ва видеотасвирлар ижтимоий тармоқларга жойланмоқда. Кадрларда тебранаётган кўприклар ва телестудияни, шунингдек, қулаш арафасида турган уйларни кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни эрталаб Тайванда кетма-кет зилзилалар юз берди. Улар сўнгги 25 йил ичидаги энг кучли зилзила деб аталмоқда. Камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 97 киши жабрланди. Японияда эса ушбу зилзила сабабли цунами хавфи эълон қилинди.


Фото: BBC

Видео: Ижтимоий тармоқлар

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.