Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Фото: president.uz

Амударё туманида Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғида 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 2024 йил 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Бунга темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати “Қипчоқ понтон кўприги” орқали амалга оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.