Ўзбекистонда ёшлар “Фермерлар мактаби”да ўқитилади

Фермер
Фото: https://news.un.org/

Президент Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ҳар бир ёшга қанча майдон ажратиш бўйича “маҳалла еттилиги” таклиф беради Ер олган ёшлар Агробанкнинг “Фермерлар мактаби”да ҳосилдор экспортбоп экинлар етиштиришга ўқитилади.

Мини-техника, уруғ ва кўчатлар сотиб олишга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳамда Фермерлар жамғармасидан субсидия ажратилади.

Деҳқон ёшларга экспортчи ва қайта ишловчи тадбиркорлар кооперация асосида бириктирилади. Бундан ташқари, мева-сабзавот кооперацияларига банклар орқали 2 миллиард сўмгача кредит ҳам берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.