Ўзбекистонда ёз иссиқ об-ҳаво билан бошланади
Ўзбекистонда ёз қуруқ ва иссиқ ҳаво билан бошланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19, кундузи 31-34 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар беради.
Жума куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво иссиқ ва қуёшли, кундузи фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво +29…+34 даражагача исийди.
Тошкент
Асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати кундузи +29…+31 даража, дам олиш кунлари кечаси — +16…+19 даража, кундузи — +31…+34 даража иссиқ бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар