Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари қоидабузарларни воқеа жойида жаримага тортиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
Ўзбекистонда Йўл-патруль хизмати ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаганда фуқароларга жойида жарима солиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, дея хабар беради Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати.
10 сентябрь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси дастлабки муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида фуқароларни фото ва видео қайд этиш орқали ўз вақтида хабардор қилиш бўйича янги норма жорий этилган.
Янги низомга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганги ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши керак, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жазога тортилмайди.
Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам автомашиналари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинади.
Шунингдек, скутерлар ва якка тартибдаги автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва аравачаларни бошқариш, шунингдек, якка тартибдаги ҳаракатланувчи транспорт воситалари ва скутерлар ҳайдовчилари томонидан йўловчиларни ташиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шарҳлар