Ўзбекистонда мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича комиссия ташкил қилинади
Ўзбекистонда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир раҳбарлигида комиссия тузилиши белгиланди.
Экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб оладиган уч йиллик дастур тайёрланади.
Қишлоқ хўжалиги экспорти билан шуғулланувчи 2 минг 362 та корхонага кўмаклашиш, уларнинг сафини кенгайтириш чоралари кўрилади. Экспортчилар билан доимий “мулоқот майдони” яратилиб, ҳудудларда мавжуд маҳсулотлар, ташқи бозордаги талаб ва нархлар тўғрисида маълумот алмашиб борилади.
Улашиш:
Шарҳлар