Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик сайёҳ Ўзбекистонга келди

Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик сайёҳ Ўзбекистонга келди

Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик сайёҳ Сайито Хисао Ўзбекистон ҳудудига кирди, деб ёзади “Даракчи” “Правда Востока» нашрига таянган ҳолда.

Нашр мухбирлари уни Учқўрғон туманидан Наманган шаҳрига кетаётганда учратиб, интервью олган. Япониялик меҳмоннинг айтишича, унинг саёҳати беш ойга мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Греция, Словения, Швейцария, Франция ва Португалияга боришни режалаштирган.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида ушбу мамлакатда меҳнатсевар ва бунёдкор халқ яшашига амин бўлдим. Боғлар ва майдонлар бошқа жойлардаги каби бўш ётмай, мўл ҳосил етиштирилади. Қаерга борсам ҳам ўзимга доим яхши муносабатда бўлинганини ҳис қилдим. Бу фақатгина ҳақиқатдан ҳам яхши халқнинг қўлидан келади», − дейди сайёҳ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.