Ўзбекистонда мусиқа, фильмлар ва сериаллар “маънавий экспертиза”дан ўтиши керак

фото: nova24.uz

Ўзбекистонда ва хорижда яратилган барча фильмлар, телесериаллар, мултфильмлар ва мусиқий асарлар оммавий ахборот воситаларида намойиш этилишидан аввал махсус “маънавий кўрикдан” ўтказилади. Бу ҳақда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов маълум қилди.

Экспертнинг ижобий хулосасидан сўнг ОАВ материалларини радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида намойиш этишга рухсат берилади.

Экспертлар гуруҳи медиа-маҳсулотларнинг давлат сиёсати, миллий ва умуминсоний қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга мос келишини баҳолайди. Инсоннинг шахсий фазилатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахлоқсизлик ёки одобсизликни тарғиб қилувчи саҳналар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилади.

Мутахассислар контентнинг ёшлар тарбияси ва миллий менталитетга таъсирини ҳам баҳолайди. Текширишдан ўтмаган медиа-маҳсулотларни кўрсатишга рухсат берилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.