Ўзбекистонда очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Источник: unsplash.com

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда адвокатлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Шунингдек, адвокат экспертиза хулосасини иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиши мумкин.

Суд экспертлик фаолияти билан нодавлат ташкилотлар шуғулланишига рухсат берилганлиги муносабати билан Фуқаролик процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси киритилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.