Ўзбекистонда “омикрон” аниқланиши муносабати билан карантин чоралари кучайтирилмоқда
“Омикрон” штамми жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистонга келган хорижий давлат фуқаросида аниқланган, деб ёзади “Спутник” нашри Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.
Ушбу муносабат билан республикада эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилади. Барча ташкилот, корхона, савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида санитар қоидаларга амал қилиш таъминланади.
Вазирлик ва идора раҳбарлари ишчиларни эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади.
ОТМ талабаларига таътил давомида коронавирусга қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади, бунга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.
Умра зиёратидан қайтиб келаётган фуқаролардан ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ташкил этилади.
15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган ПЗР тест манфий натижасига эга бўлиши ёки аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт.
Шарҳлар