Ўзбекистонда ота-оналар учун мобил илова ишга тушди

Источник: Bebbo App

Бугун ЮНИСЕФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Bebbo – олти ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ва болаларнинг  васийлари учун мўлжалланган биринчи мобил иловани тақдим этди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар беради.

Ушбу бепул илова бола соғлиғи ва ривожланишига доир қатор масалалар бўйича экспертларнинг тавсияларини тақдим этади.

Ота-оналарга фарзандларининг илк ёшида ёрдам сифатида Bebbo иловаси олинган ва режалаштирилаётган эмдорилар, ўтилган тиббий кўрикларни ва боланинг ривожланишидаги бошқа муҳим босқичларни қайд этиш имконини берадиган функцияларни ўз ичига олади.

«Болалар ҳаётининг илк йиллари уларнинг ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, улар боланинг кейинги ҳаётига таъсир кўрсатади. Биз янги лова ёрдамида ота-оналарга қўшимча воситани тақдим этишни хоҳлаймиз, у уларга болаларни тарбиялаш каби қийин йўлни босиб ўтишда ёрдам беради», дейди  ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бўлинмасининг минтақавий директори Афшан Хон. «Мен ота-оналарнинг ҳаммасинибепул ва қўлланиши осон бўлган Bebbo иловасини юклаб олишга ва ўз фарзандларига ҳаётда яхши старт беришни таъминлашга чақираман».

«COVID-19 пандемияси тегишли хизматларнинг бузилган фаолияти шароитларида ота-оналарга ўз вақтида ва сифатли кўмак кўрсатишни талаб қилмоқда. Дастлабки жавоб реакцияси чоралари ўз фарзандларининг таълими, соғлиғи ва фаровонлиги учун қўшимча масъулиятни олган ота-оналарнинг зиммасига тушди», – дейди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаев. «COVID-19 пандемияси шароитларида янги мобил илова ота-оналар ва васийларга мутахассиснинг онлайн-консультацияси сингари ҳаққоний ахборотни олиш имконини берадиган восита ҳисобланади».

Bebbo иловасини қуйидаги ҳаволалар бўйича юклаб олиш мумкин:

Apple фойдаланувчилари учун

Android фойдаланувчилари учун

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.