Bo'limsiz
Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори 33 минг сўмга оширилди
Президент «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
1 августдан бошлаб:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори,
– ойига 568 минг сўмни ташкил этади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 минг сўм этиб белгиланади.
Улашиш:
Шарҳлар