Ўзбекистонда пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланиши учун жазо чоралари кучайтирилади
Сенатнинг 54-ялпи мажлисида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жазони кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда умумий қиймати салкам 2 миллиард сўмлик 300 минг донадан ортиқ пиротехника маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга қаратилган 239 та уринишнинг олди олинди.
Янги қонун пиротехника маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, республикадан олиб чиқиш, шунингдек, ноқонуний сотиш ва олиб кириш учун маъмурий жазо чораларини кучайтиради.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси масъул тузилмаларга сенаторлик сўрови юборди ҳамда пиротехника маҳсулотларини ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига тавсиялар берди.
Қонун сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шарҳлар