Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришнинг шаффоф тизими яратилади

вода
Фото: lifehacker.ru

Ўзбекистонда сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий этилади, дея хабар беради Адлия вазирлиги президент қарорига таяниб.

Ҳужжатга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритиш, шунингдек, Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун масъул давлат органи этиб белгиланди.

Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди:

трансчегаравий ва ички дарёлар сув ресурсларини самарали бошқариш, шунингдек, табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли миқдорда сув захираларини яратиш орқали мамлакатнинг сув хавфсизлигини таъминлаш;

рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини яратиш;

соҳага замонавий ресурс тежовчи технологиялар, фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.