Ўзбекистонда сув тошқинлари ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатилади

Фото: казанский федеральный центр

Ўзбекистонда сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирувчи махсус тизимлар ўрнатилади, деб ёзади ТАСС.

Шунингдек, ЮНEСКО ташкилоти билан биргаликда Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам ана шундай тизимлар ўрнатилади. Ташкилот бош директори Одри Азуленинг сўзларига кўра, 2024 йил ёзида Қозоғистоннинг Талгар ва Ўзбекистондаги Пскем дарёлари ҳавзаларида, шунингдек, Қирғизистоннинг Олой водийсида сув тошқини ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи махсус тизимлар ўрнатилади. Бу музликлар эриши муносабати билан амалга оширилмоқда.

Одри Азуле 2050 йилга бориб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларнинг учдан бирида музликлар йўқ бўлиб кетишини, бироқ инсоният қолган учдан икки қисмини ҳамон ҳимоя қила олишини, бунинг учун биз буни биргаликда қилишимиз кераклигини эслатди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.