Ўзбекистонда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати ташкил қилинади

Источник: pexels.com

Президент Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатга асос солинишини ва у маҳалладан бошланишини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилишини ҳам билдирди.

«Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади. Бундан ташқари, мамлакатимизда 15 мингга яқин онкологик беморлар нур ёрдамида даволанишга муҳтож. Шу боис, келаси йилда Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳаларини бошлаймиз (бундай шароит фақат Тошкент шаҳрида бор)», – қайд этди у.

Унинг сўзларига кўра, яқин икки йилда ҳар бир оилавий поликлиника ва тиббиёт пункти зарур жиҳоз ва инвентарь билан таъминланади, экспресс лабораториялар тўлиқ янгиланади. Президентимиз кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.