Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларидан 8 турдаги ҳисоботни тақдим этиш талаби бекор қилинди

Папка
Источник: Anete Lusina/unsplash.com

Президент «Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

– 2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;

– 2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;

– 2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.