Ўзбекистонда ҳудудларнинг саноат салоҳияти оширилади

Фото: e-cis.info

Ўзбекистонда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳадқа Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

“Ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори доирасида туман ва шаҳарларда саноат корхоналари билан ишлаш бўйича “республика – вилоят – туман” тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.

Ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш мақсадида уман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналарининг раҳбарларини ўз ичига олувчи ҳудудий штаблар.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари раҳбарлигида Республика штаби ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади.

Туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.