Ўзбекистонда уй қурилишини чўзган тадбиркорлар жаримага тортилади
Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар қурилишини кечиктирган тадбиркорларни жаримага тортишни бошлайди, деб ёзади Kun.uz Қурилиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Худойқуловга таяниб.
“Илгари хусусий тадбиркорларимиз ўз имкониятларидан келиб чиқиб, турли муддатларда қурилишни якунлаб беришарди. Объектда қурилиш бошланган ва 10 йил давомида музлатилган ҳолатлар мавжуд. Эндиликда бу жараён солиқ органлари билан интеграциялаштирилган ва боғланган. Шаҳарсозлик кодекси ва умуман, қонунчиликка кўра, уй-жой қурилиши 2 йил ичида якунланиши керак”, — деди у.
Худойқуловнинг сўзларига кўра, солиқ идоралари билан ҳамкорликда бу масала ечими ишлаб чиқилган. Бошқарма бошлиғи янги тартиб яқинда ишлай бошлаганини таъкидлади. Шу билан бирга, жарималар миқдорига аниқлик киритилмаган.
Шарҳлар