АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Байден лавозимидан четлатилишини талаб қилмоқда

Фото: РИА

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачи Кен Бак президент Жо Байденнинг руҳий лаёқати юзасидан саволлар туфайли, уни лавозимидан четлатишга даъват этмоқда.

Вакиллар палатасининг Колорадо штатидан аъзоси, республикачи Кен Бак Fox News Digital’га маълум қилишича, душанба куни у Байденнинг кабинетини Конституцияга 25-тузатишни қўллашга чақирувчи резолюцияни тақдим этмоқчи.

У махсус прокурор Роберт Гурнинг Байден махфий ҳужжатлар билан қандай йўл тутгани ҳақидаги маърузасига таянган. Маърузада президентга нисбатан қандайдир айбловлар эълон қилиш бўйича тавсиялар бўлмаган, аммо у бир неча марта хотираси ёмон ва кексайиб бораётган етакчи сифатида тавсифланган.

Бак айтишича, маърузада “кўплаб америкаликлар аллақачон ўз кўзлари билан кўриб ишонч ҳосил қилган нарса — президент Байден ўз офисининг энг муҳим вазифаларини муваффақиятли бажаришга ортиқ қодир эмаслиги масаласи кўтарилади”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.