Макрон Украинага қўшинлар юборилишини истисно қилмади

Фото: РБК

Франция президенти Эммануэль Макрон Париждаги саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида келажакда украинага қўшинлар юборилишини истисно қилмади, деб хабар беради BFMTV.

“Бугунги кунда қуруқлик қўшинларини юбориш бўйича расмий, тахминий ва маъқулланган шаклга эга консенсус йўқ. Аммо келажакда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди”, — деди Макрон. Унинг сўзларига кўра, бундай эҳтимол “вариантлар орасида тилга олинган”.

Ўз навбатида, Нидерландия бош вазири Марк Рютте қўшинларни юбориш масаласи “кун тартибидан ўрин олмагани”ни таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.