Ўзбекистондаги биринчи лоукостер-авиакомпания ҳудудларга рейсларини амалга оширишни бошлади

Фото: Uzbekistan Airports

15 декабрь кун Ўзбекистоннинг илк лоукостер авиакомпанияси “Humo Air”, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг 3-терминалидан парвозларни амалга ошира бошлаганди. Пойтахтдан Самарқанд, Нукус, Урганч (Хива) ва Қаршига ҳам маҳаллий рейслар очилди, деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати.

“Аввал хабар берилганидек, чипталар нархи 159 минг сўмдан бошланади. Рейслар Тошкентдан Самарқанд, Нукус, Урганч (Хива) ва Қарши шаҳарларига очилди. Шунингдек, авиакомпаниянинг веб-сайтида Навоий, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарлари бўйича танлов мавжуд бўлиб, ушбу шаҳарларга парвозлар яқин орада йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда”, – дейилади хабарда.

Ўтган йил охирида Швейцариянинг ValleyRoad Capital S.A. инвестиция компанияси. 27,2 млрд. сўмга Humo Air компаниясининг 100 фоизлик давлат улушини сотиб олган эди. Авиакомпаниянинг янги раҳбарияти дастлабки учта самолёт олиш ва 2023-йил июн ойи охиригача мунтазам рейсларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эди.

“Яқин келажакда авиакомпания 200 мингдан ортиқ йўловчини ташийдиган 1000 та рейсни амалга оширади. 2024-йилда лоукостер-авиакомпания хорижий шаҳарларга, жумладан, Олмаота, Истанбул ва Дубайга парвозларни йўлга қўйишни мақсад қилган”, – дейди компания вакиллари.

Тошкентдан Нукусга парвозлар ҳар куни қулай АИРБУС А320 самолётларида маҳаллий вақт билан соат 17:20 да амалга оширилади. Урганчдан Тошкентга парвозлар маҳаллий вақт билан соат 19:20да учади.

Лоукостер- кам бюджетли авиакомпания. Оддий қилиб айтганда, бир қатор омиллар ҳисобига чипталарни паст баҳода сотишга қурби етадиган авиаташувчи ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.