Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолайди

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолайди

Тожикистон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари яқин кунларда ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолайди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматининг кучишлатар блокидаги манбага таянган ҳолда хабар беради.

Ҳужжат ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш, тажриба ва ахборот алмашишни кўзда тутади.

Икки мамлакатнинг ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорлиги 2018 йил март ойида Ўзбекистон Президентининг Душанбега давлат ташрифидан кейин ривожлана бошлади.

Ўшанда Тошкент ва Душанбе икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор мудофаа соҳасида учта давлатлараро келишувни имзолаганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.