Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинаси етказилди

Источник: ЮНИСЕФ Узбекистан

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини тақдим этди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ЮНИСЕФга таянган ҳолда ёзади.

Юк Тошкентга Озарбайжон элчихонаси кўмагида куни кеча етказилди.

«ЮНИСЕФ вакциналарни адолатли ва тенг имкониятли тарзда етказиб берилишини шошилинч равишда таъминламасдан туриб, дунё аввалгидай COVID-19 вирусининг ўлимга олиб келувчи мутациялари хавфига дучор бўлиши ҳақида огоҳлантиради», — дейилади халқаро ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир неча ойдан бери фаол эмлаш кампанияси кетмоқда. Фуқароларга бир нечта препаратдан биттасини танлаб эмланиш таклиф қилиняпти. Булар: Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica Ўзбекистон-Хитой вакцинаси, «Спутник V» вакцинаси ҳамда AstraZeneca вакцинаси.

Кеча Россиядан Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди. Юк таркибидан препаратнинг 70 минг доза биринчи компоненти ва 20 минг доза иккинчи компоненти ўрин олган. Шундай қилиб, Ўзбекистон томонидан олинган «Спутник V» вакцинасининг умумий миқдори 370 минг дозани ташкил қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.