Ўзбекистонга қанча Германия ва Италия фуқаролари туристик мақсадларда келди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 % га ошган.
2024 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- дам олиш – 15 303 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар;
- хизмат юзасидан – 846 нафар;
- тижорат – 44 нафар;
- ўқиш – 20 нафар;
- даволаниш – 7 нафар.
Шунингдек, 2024 йилнинг январ-июл ойларида 19,5 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 минг нафарга ёки 77,2 % га ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- дам олиш – 17 767 нафар;
- хизмат юзасидан – 866 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 807 нафар;
- ўқиш – 68 нафар;
- тижорат – 9 нафар;
- даволаниш – 1 нафар.
Улашиш:
Шарҳлар