Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари қанча
2024 йилнинг январ-апрел ойларида жами 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 % га ошган.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Ҳиндистон — 2 090 нафар;
Туркманистон — 1 627 нафар;
Тожикистон — 758 нафар;
Қирғиз Республикаси — 317 нафар;
Жанубий Корея — 249 нафар;
Хитой — 242 нафар;
Покистон — 237 нафар;
Афғонистон — 132 нафар;
АҚШ — 118 нафар;
Қозоғистон — 102 нафар;
Бошқа давлатлар — 535нафар.а
Улашиш:
Шарҳлар