Ўзбекистонга яна 1 млн доза Хитой-Ўзбекистон вакцинаси олиб келинди
Бугун Хитойдан Ўзбекистонга яна 1 млн дона ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда UzNews нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати таянган ҳолда хабар беради.
Эртага, 30 июнь куни яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда.
Қайд этиб ўтамиз, ушбу вакцинанинг биринчи партияси Ўзбекистонда 1 млн доза миқдорида 27 мартда олиб келинганди, яна 1 млн доза миқдоридаги иккинчи партия 27 апрелда, яна 1 млн доза – 18 майда ва 500 минг доза 19 майда ҳамда вакцинанинг бешинчи партияси 10 июнь куни 1 млн доза миқдорида олиб келинган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда вакциналар захираси 6,4 млн дозага етди. Бугунги кунга қадар эмлаш учун 3,4 млн дан ортиқ доза ишлатилган.
Улашиш:
Шарҳлар