Тошкент вилоятида Етакчи ёшлар ёзги мактаби ўтказилди

Источник: ПРООН

20-27 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳи ҳудудида БМТнинг “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” қўшма дастури доирасида, Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида “Етакчи ёшлар – ёзги мактаби” ўтказилди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига БМТТД хабар беради.

“Етакчи ёшлар – ёзги мактаби” ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги муҳим қарорларни қабул қилиниш янги ташаббус ва ғояларни илгари суришлари, мустақил фикрлаб жамият барқарорлигига ўз ҳиссаларини қўшишларига ёрдам берди. Энди ёш етакчилар ижобий ўзгаришларнинг муҳим бўлаги сифатида ўз ҳудудлардаги тенгдошларини илҳомлантиришлари мумкин бўлади.

Бир ҳафта давомида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган18 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва йигитлар фуқаролик жамиятидаги фаолликка етакловчи танқидий фикрлаш, ҳуқуқий онг, етакчилик, мулоқот, воситачилик ва бошқа кўникмаларни ўргатишга қаратилган таълим дастурида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар. Натижада, туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва мамлакат тараққиётини таъминловчи бошқа жараёнларни таҳлил қилишда ёшларга тегишли мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган қарорларни ишлаб чиқишда, ҳудудий бошқарув органларига зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда кўмаклашишлари мумкин.

“Етакчи ёшлар – ёзги мактаби”да қатнашиш учун жами 1134 та аризалар қабул қилинди, улардан 888 таси ўзбек тилида ва 246 таси рус тилида. Умумий ҳисобда Фарғона вилоятидан 601 та, Намангандан 275 та ва Андижон вилоятидан 258 нафар ёшлар иштирок этиш истагини билдирган. Шу тариқа қизлардан 606 та ва йигитлардан 528 та ариза келиб тушган. Улар орасидан аризалари ва мотиватсион иншолари энг яхши деб топилган 83 киши ўқув дастурида қатнашиш учун саралаб олинди. (38 қиз ва 45 йигит).

Тадбирнинг расмий очилиш маросимида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска хонимнинг иштирокчиларга видео мурожаат қилди.

«Ўзбекистон бошқа мамлакатлар каби жадал ривожланишда ёш авлод орасида кучли лидерларни излаш ва ривожлантириши жуда муҳимдир. Ўзларини мунтазам равишда тарбиялайдиган, жамоалари билан алоқада бўлган ва уларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган одамлар энг яхши раҳбарлардир» – деди у.

«Бир ҳафталик машғулотлар менга лидер бўлиш учун энг зарур кўникмаларни тақдим этди. Ҳар куни янги ғоялар, янги билимлар ва янги ташаббуслар билан ўртоқлашдик. Энг асосийси, мен ўз ҳудудимда керакли инсон бўлиб, тенгдошларимга қандай фойдам тегиши мумкинлигини билиб олдим. Келажакда ўз юртим ривожи учун олган барча билим ва кўникмаларимдан фойдаланишни режалаштирдим», — дейди андижонлик иштирокчи Анора Зохидова.

«Бир ҳафталик ёзги оромгоҳнинг мен учун энг эсда қоларлиси – бу ҳар бир машғулотларнинг ноанъанавий, интерфаол усулда, замонавий методикаларда бўлгани ўзгача таассурот қолдирди. Эрта тонгда йога машқлари билан бошланиши ҳаёт бўлган қарашларимни ўзгартириб юборди. Интерфаол ўйинлар, психологик тренинглар ва ҳар бир дарсдан ўзимизга керакли бўлган билим ва кўникмаларни, махсус машғулотлар орқали ҳар бир иштирокчининг индивидуал имкониятларимизни очиш, уни ривожлантириш ҳамда уларни номоён этишга ҳаракат қилинди», – дея қайд этади наманганлик Диёрбек Соаталиев.

«Ушбу оромгоҳ тажриба ва ғайрат орттириш, салоҳиятни ишга солиш ва янги танишлар ортадиган жойга айланди. Умид қиламанки, бу каби лойиҳалар ривожланиб, иштирокчиларга жуда кўп ижобий таассуротлар қолдиради ва уларнинг шахсий ўсишига ҳисса қўшади», – дейди фарғоналик иштирокчи Елизавета Адонева.

Ўқув дастури натижаларига кўра иштирокчилар ўз ҳудудларининг вакили сифатида, мавжуд долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун ўз лойиҳаларини тақдим этишди. Якуний қисмда эса ҳар бир иштирокчига cертификат топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.