Ўзбекистонлик аёл маданиятлардаги фарқ ҳақида видеолар олмоқда

Фото: Lola Cadun

36 ёшли Лола Жадун Ўзбекистондан АҚШга кўчиб кетган, у Американинг йирик авиакомпанияларидан бирида стюардесса бўлиб ишлайди. Муваффақиятли карьера билан бир қаторда, у машҳур блоггерга айланган. Унинг АҚШ ва Ўзбекистон маданияти ва анъаналари ўртасидаги фарқ ҳақида кулгили видеолари интернетни забт этяпти, деб ёзади WE.

Лола 2010 йилда Москва гуманитар институтини тамомлагач, АҚШга боради. Кейин дарҳол иш қидиришни бошлайди.

“Мен барча ресторанларга, маҳаллий кафе ва дўконларга бордим, лекин улар мени қабул қилишмади. Мен дуч келган биринчи нарса тил тўсиғи эди. Мен бу тўсиқни тезда енгдим, чунки америкалик оилага энага бўлиб ишга жойлашдим ва маҳаллий муҳит ва турмуш тарзига тўлиқ шўнғидим”, – дейди Лола. – Менга одамларнинг оддийлиги, уйларнинг катталиги, тоза кўчалар ёқди. Мен кўчиб ўтишга қарор қилганимдан ғурурландим”.

Маданиятлардаги фарқ

Лола аста-секин ўзбеклар ва америкаликлар менталитети ўртасидаги фарқни сеза бошлайди. Унинг кузатишлари натижасида кулгили видеолар ва АҚШдаги ҳаёт ҳақида блог пайдо бўлади.

“Биз ўзбеклар ресторанга бориш учун доим чиройли кийинамиз, аммо америкаликлар оддий кийимда исталган жойга бориши мумкин”, – дейди у.

«Тўнғич ўғлим Америкадаги бошланғич мактабга боради, у ерда ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги муҳит қанчалик қулай эканлигидан ҳайратдаман», – дейди аёл. – Сиз уй вазифангизни хоҳишингизга қараб бажаришингиз бажармаслигингиз мумкин. Кўп сонли мактаб тадбирлари ташкил этилади. Мактабда ҳатто пижама куни ҳам бор, унда ҳамма, шу жумладан мактаб директори ва ўқитувчилари ҳам пижама кияди”.

Лола ота-оналарнинг фарзандларига бўлган муносабатида ҳам фарқ борлигини сезган. У иммигрант оналар ва америкалик оналар ўртасидаги бу фарқни Instagram саҳифасидаги видеода кўрсатди.

Лоланинг айтишича, унинг ижтимоий доираси бойиб кетган, у анча соддалашган ва тез-тез табассум қилишни ўрганган: сабаб билан ёки сабабсиз. Ва, албатта, у «ясама америкалик табассум» ҳақидаги афсонани йўқ қиладиган видеони яратди.

Дўстлар ўртасидаги муносабатлардаги фарқ ва ташриф буюриш анъаналари ҳақидаги кулгили видеолар минглаб кўришлар сонига эга бўлди.

«Кўчишдан қўрқманг, ҳаракат қилинг, ўзингизни топинг ва яхшироқ ҳаётга интилинг», – дейди Лола. – Келажакда қайси давлатда яшашимни билмайман, лекин ҳозирча менга ҳаммаси ёқяпти».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.