Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда 16-ғалабасини нишонлади
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Жанг 1 август куни Санта-Моникада (АҚШ) бўлиб ўтди, унинг рақиби мексикалик Мигел Парра эди.
Ғиёсов ўн раунднинг барчасида устунлик қилди. Ҳакамнинг қарорига кўра, ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг баҳолари қуйидагича: Парра фойдасига 95-94, Ғиёсов фойдасига 95-94 ва 96-93.
Айни дамда Шаҳрам Ғиёсов ҳисобида 16 та ғалаба бор, ҳозирча у бирор марта ҳам мағлуб бўлгани йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар