Ўзбекистонлик эшкакчилар Осиё чемпионатида бешта медални қўлга киритди

Фото: Olympic.uz

Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бешта медални қўлга киритди, дея хабар беради МОҚ.

Уларнинг орасида учта кумуш ва иккита бронза медали бор. Қуйида ғолиблар рўйхати келтирилган:

«Кумуш»:

  • К1 (байдарка) 200 м: Денис Онуфриев;
  • К1 200 м: Шаҳризода Мавлонова;
  • К2 500 м: Екатерина Шубина / Арина Танатмишева.

«Бронза»:

  • С2 (каноэ) 500 м: Артур Гулиев / Владлен Денисов;
  • С1 200 м: Элёржон Мамадалиев.

Қайд этилишича, ҳамюртларимиз 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари лицензияларини қўлга кирита олмаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.