Германия Украинага янги ёрдам пакетини тақдим этди

Фото: newsliga

Германия Украинага янги ёрдам пакети ҳақида эълон қилди. Унга, хусусан, артиллерия ўқлари, минасизлантириш машиналари ва учувчисиз учар қурилмаларга қарши сигнал тўсувчи ускуналар кирди. Бу ҳақда Германия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

  • 155 миллиметр калибрли 14 мингта снаряд;
  • 22 та дронга қарши датчик ва сигнал тўсувчи;
  • 4 та WISENT 1 минасизлантириш машиналари;
  • Чегараларни қўриқлаш учун 4 та машина;
  • 12 та Satcom сунъий йўлдош алоқа терминаллари;
  • 250 та портловчи материалли ускуналар тўплами;
  • 10 та Vector разведка дронлари (эҳтиёт қисмлари билан бирга);
  • Портлаш хавфига эга буюмларни зарарсизлантириш учун ускуна;
  • 3 та кўчма, масофадан бошқариладиган ва ҳимояланган минасизлантириш тизимлари.

Айни вақтда Украина президенти Владимир Зеленский Евроиттифоқ томонидан ваъда берилган 1 миллионта ўқ-доридан фақат 30 фоизи қабул қилинганини айтди — бу ушбу кўрсаткич 2023 йил ноябридан буён ўзгармаганини билдиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.