Ўзбекистонлик камончилар Туркияда Париж-2024 жаҳон лицензион турнирида қатнашади

Фото: Olympic uz

14—17 июнь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Париж-2024 жаҳон лицензион турнири ўтказилади, дея хабар беради МОQ.

Ушбу стартлар Олимпиада ўйинларига йўлланмалар ўйналадиган охирги стартларга айланади.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ушбу муҳим турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган камончилар номини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, шахсий ва жамоавий дастурлар бўйича лицензия эгалари аниқланадиган мусобақаларда қуйидаги спортчилар иштирок этади:

  • эркаклар – Амирхон Содиқов, Шоҳжахон Абдулҳамидов, Яо Юй Чен;
  • аёллар – Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Hамроева, Жасмина Нурманова.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.