Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усмонов Афғонистон пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. У бу лавозимда 2012—2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шадманов ўрнини эгаллади.
У 62 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.
1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистонда элчи, 2011-2012-йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Шарҳлар