Bo'limsiz

Ўзбекистоннинг айрим банклари “Юнистрим” орқали пул ўтказмалари тўхтатилиши ҳақида маълум қилди

Фото: «Ипотека-банк»

Ўзбекистондаги «Ипотека-банк», “Халқ банки”, «Трастбанк», «Туронбанк», «Ҳамкорбанк» «Юнистрим» тизими орқали пул ўтказмалари вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Ушбу компания АҚШ санкциялари остида қолган, аммо шериклар билан ҳамкорликни давом эттириш учун инфратузилма ечими ишлаб чиқилишини эълон қилди.

Қозоғистон, Арманистон ва Грузиядаги бир қатор банклар АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин «Юнистрим» орқали пул ўтказмаларини тўхтатишларини маълум қилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.